Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Халқаро ҳамкорлик бўлими

Халқаро ҳамкорлик бўлими филиалда хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари тажрибаларини ўқув, илмий тадқиқот ва ташкилий ишларига самарали қўлланилишини мувофиқлаштирувчи ва бошқарувчи бўлимдир. Бўлим филиалда халқаро ҳамкорлирни ривожлантиришга, кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ҳамда ўқув-услубий ва илмий тадқиқот ишларида жаҳон тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил қилинган.

Бўлим халқаро алоқаларни кенгайтириш борасида қуйидаги вазифаларни бажаради:

- Филиал билан хорижий олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари ўртасида ўрнатилаётган алоқаларни шартнома, меморандум, баённома, келишув асосида юқори ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ расмийлаштириш ва бажарилишини назорат қилиш;

- Филиалга ташриф буюраётган хорижий ҳамкор вакиллари учун юқори ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ расмий ишларни юритиш;

- Филиалнинг профессор – ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари (аспирант, докторант), раҳбар ходимлари ва талабалари (магистрант, бакалавр)ни чет эл хизмат сафарига боришлари учун ҳужжатларини тайёрлашга кўмак бериш;

- Филиал профессор – ўқитувчиларини, илмий тадқиқотчилар (аспирант, докторант)ни, раҳбар ходимларни ва талабалар (магистрант, бакалавр)ни чет тиллари курсларига жалб қилиш;

- Филиал профессор–ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари (аспирант, докторант) нинг илмий салоҳиятини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси ва бошқа ташкилотлар танловларига ва халқаро малака ошириш курсларига тавсия қилиш;

- Филиалнинг факултет ва кафедралар билан ҳамкорликда халқаро алоқалар ишларининг режасини тайёрлаш;

    Ҳар йили филиалимиз Европа Иттифоқининг Темпус ва эрасмус+ танловларида Европа университетлари билан ҳамкорликда долзарб масалаларга қаратилган лойиҳалар билан иштирок этмоқда.

Ҳозиргача филиалимиз иштирокидаги Tempus DESPES, Tempus SESSAPE, Tempus EPASAT, Tempus SAMUz, Tempus INOCAST va Erasmus Mundus CANEM-2  лойиҳалари мувафаққиятли бажарилди.

Ҳозирда Европа Иттифоқининг эрасмус+ дастури доирасидаги Сапаситй буилдинг йўналишида 4 та MAGNET, PAWER, BUZNET, TOPAS лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шу билан бир вақтда Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги Credit Mobility йўналишида  Германиянинг Вайнштефен-Триздорф университети билан ҳамда Болгариянинг Д.А.Ценов номли Свиштов Иқтисодиёт Академияси билан профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар алмашинуви лойиҳалари амалга оширилмоқда. Германиянинг Wайнштефен-Триздорф университети билан алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, хар йили университетнинг «Аграр менежмент» мутахассислиги магистратурасида тахсил олиш учун танловлар ўтказилиб келинмоқда. Танловлардан хар йили 3-4 нафар институтнинг битирувчилари мувафаққиятли ўтмоқдалар ва Германияда ўқишларини давом эттирмоқдалар.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш” дастури  асосида ўқув-тажриба хўжалиги ҳудудида Германиянинг ГИЗ  фонди хамкорлигида чорвачилик бўйича 3 млрд сўм қийматдаги лойиҳа асосида ўқув фермаси қурилиши бошланди ва 2019 йилда якунланади. Бунда 60 бош зотдор қорамолни боқиш, ем-хашак етиштириш ва тайёрлаш, ветеринария лабораториясини жиҳозлаш, талабалар учун амалий машғулот ва лабораторияларни кўргазмали ҳолда ташкил этиш мўлжалланган. Шунингдек филиалнинг асосий биноси 2-қаватида махсус тренинг хонаси 250 млн сўм қийматдаги оргтехника ва махсус ветеринария ускуналари билан жиҳозланди.

Филиалда USAID фонди билан ҳамкорликда “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжири” лойиҳаси доирасида мева-сабзавотчилик соҳасида замонавий мутахассислар тайёрлаш жараёнида қўллаш мақсадида иқтидорли талабалар учун амалий машғулот хонаси ва мева-сабзавтларни сақлаш учун катта хажмли совуткич жихозлаб тайёрланди. Институт ўқув-тажриба хўжалиги ҳудудида 6,5 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилиб, унга томчилатиб суғориш тизими технологияси жорий этилди. 2019 йилда 40 тонна ҳажмдаги музлаткич қуриш мўлжалланган. Шунингдек филиалнинг асосий биноси 2-қаватида махсус тренинг хонаси замонавий учулда жиҳозланди.

 

Европа Иттифоқининг Эрасмус+ Capacity Building дастури доирасида 574253-EPP-1-2016-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP “MAGNET – University as a key partner of NETwork for vocational educational training centers of Middle Age Generation in Uzbekistan (Университетлар Ўзбекистонда ўрта ёш аҳолини ўқитиш ва касбий тайёрлаш марказларининг асосий ҳамкори)” лойиҳаси 2016-2018 йилларда бажарилмоқда. Лойиҳа консорциумига Европа Иттифоқидан қуйидаги таълим муассасалари киритилган: ЛЕЙПЦИГ амалий фанлар университети (Германия); ГУАРДА политехника институти (Португалия); ГАЛАЦИ университети (Руминия); Латвия маданият коллежи (Латвия). Лойиҳанинг асосий мақсади ишсиз ўрта ёш аҳолини касбга йўналтириш орқали ишсизликни камайтириш ва бандлик даражасини ошириш борасидаги давлат сиёсатига кўмаклашишдан иборат. Лойиҳанинг умумий бюджети 646471 евро бўлиб шундан Андижон филиали учун 78828 евро ажратилган. MAGNET лойиҳасининг локал координатори Хожибоев Мухиддин  ҳисобланади.

MAGNET лойиҳаси доирасида Карьера маркази ташкил қилиниб, ишсиз ўрта ёш аҳолини тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида касбга йўналтириш бўйича тренинглар ташкил қилинмоқда.. Тренинглар ўтказиш учун профессор Махпуза Юсупова, катта ўқитувчи Еркабой Бердибоев, катта ўқитувчи Иброхим Иминов, доцент Абдурасул Хакимов,  доцент Баходиржон Носиров, доцент Мухиддин Хожибоев, доцент Хакимбек Баратов филиалнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари жалб этилган.  MAGNET лойиҳаси доирасида Карьера маркази учун замонавий жиҳозлар сотиб олиниб, 2-бинонинг 242-хонаси жиҳозланди. Жами 34685 евро қийматидаги жиҳозлар таркибида   1 та сервер, 16 та компьютер, 5 та ноутбук, 5 та проектор, 3 та принтер, 1 та сканер мавжуд, MAGNET лойиҳаси аслида 14/10/2018 да якунланиши керак эди, аммо айрим ишлар улгурмаганлиги сабабли 14/02/2019 га узайтирилди. Якуний конференция Фарғона давлат университетида февралда ўтказилиши мўлжалланган.

 

Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасидаги 2016-2019 йилларда Италиянинг Аквила университети координаторлигида 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP «Paving the way to interregional mobility and ensuring relevance, quality and equity of access»-PAWER (Прокладывание пути к межрегиональной мобильности и обеспечения актуальности, качества и равенства доступа) лойихаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг Европадаги ҳамкорлари Италиянинг Аквила университети,  Польшанинг Вроцлав атроф муҳит ва табиий фанлар университети.  Буюк Британиянинг Мидлсех университетининг олий таълим корпорацияси, Венгриянинг Сегеда университети,Болгариянинг кимёвий технология ва металлургия университети  хисобланади Лойиха 3 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, жами 999663 евро дан Андижон учун лойиха бюджети 30544 еврони ташкил этади. Лойиҳа доирасида танланган фанлар бўйича ўқув услубий материаллар ва баҳолаш мезонларини инглиз тилига таржима қилиш ва регионлараро мобилликка тайёрлаш режалаштирилган. PAWER лойиҳасининг локал координатори Комилжон Комилов  ҳисобланади.

 

Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасидаги 586000-EPP-1-2017-PT-EPPKA2-CBHE-JP BUZNET (B-learning Uzbekistan Veterinary Network  – Ўзбекистон ветеринария тармоғида уйғунлашган таълим) лойиҳаси 2017-2020 йилларда бажарилмоқда. 971852 евро қийматидаги умумий бюджетдан Андижон филиали учун 110185 евро ажратилган. BUZNET лойиҳасининг локал координатори Исраилов Зиёйдин  ҳисобланади.

BUZNET лойиҳасининг асосий мақсади  Ўзбекистондаги ветеринария ва зотдор ҳайвонлар ишлаб чиқариш бўйича профессионал мутахассисларнинг билим сифатини оширишдир. Бу мақсадга эришиш учун дастур ветеринария ва сут махсулотлари сифатининг назоратини ўқитиш ва ўрганиш бўйича бакалавр даражасидаги янги ўрганиш усуллари асосида ўқув режалар такомиллаштирилади. Шунингдек консорциумнинг барча аъзолари билан бирга янги самарали усулларни ишлаб чиқади.  Лойиҳанинг Европадаги ҳамкорлари Португалиянинг Порту университети, Эстониянинг Эести Маликул университети, Италиянинг Падова ва Пиза университетлари  хисобланади. 

 

Андижон қишлоқ хўжалик институтида Европа Иттифоқининг Erasmus+ Capacity building дастури доирасида 585603-EPP-1-2017-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP рақамли TOPAS (From Theoretical-Oriented to Practical education in Agrarian Studies – Қишлоқ хўжалиги бўйича назарияга асосланган таълимдан амалиётга асосланган таълимга ўтиш) лойиҳаси 2017-2020 йилларда бажарилмоқда. 977963 евро қийматидаги умумий бюджетдан Андижон филиали учун 117249 евро ажратилган. TOPAS лойиҳасининг локал координатори Носиров Баходиржон  ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа мақсади Украина, Арманистон ҳамда Ўзбекистонда  қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги олий таълимда янги, таълим мақсадлари, малака ва кўникмалар асосида тузилган ҳамда собиқ ва янги битирувчиларга мўлжалланган касбга йўналтирилган амалий дастурларни таништириш ва такомиллаштириш,  аграр жараёнларни бошқаришнинг турли дастурларига мутаносиб ўзгарувчан ўқув режаларга эга бўлган, бир вақтинг ўзида олий ўқув юртлари ва манфаатдор томонларнинг (фермер хўжаликлари ва фермерлар кенгаши, агросаноат мажмуаси) ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, мехнат бозори ҳамда таклиф қилинаётган мутахассисликлар талаблари асосида билан ҳақиқий иш мухитидаги реал маълумотларни еткизиб амалий ҳолатда тушунтиришдир. TOPAS лойиҳасининг қуйидаги ҳамкорлар мавжуд: Вайнштефен-Триздорф амалий фанлар университети (Германия); Риттл Университети (Буюк Британия); Вроцлав атроф муҳит ва табиий фанлар Университети (Полша); “Ион Ионессу де ла Брад” Иаси қишлоқ хўжалиги фанлари ва ветеринария Университети (Руминия); Украина атроф муҳит ва табиий фанлар миллий Университети (Украина); Суми миллий аграр университети (Украина); Арманистон миллий аграр университети (Арманистон); Ереван миллий университети (Арманистон). TOPAS лойиҳаси доирасидаги амалиётга йўналтирилган таълим бўйича қишлоқ хўжалигида менежмент йўналиши бўйича Европада хамкорларга 8 нафар талаба ва 4 нафар ўқитувчини тажриба ўрганиш учун 2019 йилда жўнатиш мўлжалланган.

 

 Европа Иттифоқи Комиссиясининг Эрасмус+ дастури KA107 Staff mobility дастурида Германиянинг Вайнштефн-Триздорф университети билан ҳамкорликни давом эттириб, амалиётга йўналтирилган таълим бўйича қишлоқ хўжалигида менежмент йўналиши бўйича ўқитиувчиларни қисқа муддатли тренингларга жўнатиш мўлжалланган. Шунингдек танлов ўтказилиб, магситратуранинг Аграр менежмент мутахассислиги бўйича ўқишга жўнатиш мўлжалланган.

 

Европа Иттифоқининг KA107 Erasmus+ Credit Mobility дастури бўйича Болгариянинг  Д.А.Ценов номли Иқтисодиёт Академияси билан ҳамкорликни давом эттирилади. Лойихада бир нафар талабанинг Болгарияда 4 ойлик ўқиши кўзда тутилган. Шу мақсадда институт даражасида талабалар ўртасида очиқ танлов ўтказилиб, Иқтисодиёт йўналиши 3-67-гурух талабаси Исроилов Сарварбек Болгариянинг Д.А.Ценов номли Иқтисодиёт Академиясига 2019 йил 24 февралдан 23 июнгача 4 ой муддатга ўқишга жўнатилади. Шунингдек қисқа муддатга 1 нафар ўқитувчи жўнатиш ва улардан 1 нафар ўқитувчи чақириш мўлжалланган.

 

Институтнинг ўқув-тажриба хўжалиги ҳудудида Германиянинг GIZ  фонди хамкорлигида чорвачилик бўйича 3 млрд сўм қийматдаги лойиҳа асосида ўқув фермаси қурилиши бошланди ва 2019 йилда якунланади. Бунда 60 бош зотдор қорамолни боқиш, ем-хашак етиштириш ва тайёрлаш, ветеринария лабораториясини жиҳозлаш, талабалар учун амалий машғулот ва лабораторияларни кўргазмали ҳолда ташкил этиш мўлжалланган. Шунингдек филиалнинг асосий биноси 2-қаватида махсус тренинг хонаси 250 млн сўм қийматдаги оргтехника ва махсус ветеринария ускуналари билан жиҳозланди.

 

Институтда USAID фонди билан ҳамкорликда мева-сабзавотчилик сохасида замонавий мутахассислар тайёрлаш жараёнида қўллаш мақсадида иқтидорли талабалар учун амалий машғулот хонаси ва мева-сабзавтларни сақлаш учун катта хажмли совуткич жихозлаб тайёрланди. Институт ўқув-тажриба хўжалиги ҳудудида 6,5 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилиб, унга томчилатиб суғориш тизими технологияси жорий этилди. 2019 йилда 40 тонна ҳажмдаги музлаткич қуриш мўлжалланган. Шунингдек филиалнинг асосий биноси 2-қаватида махсус тренинг хонаси замонавий учулда жиҳозланди.

 

Германияда фермер хўжаликларида амалиёт ўташларини ташкил этишга ихтисослашган  PRAXX компанияси билан ҳамда AZ-Germany Consulting компанияси тузилган ҳамкорлик шартномаларига асосан 2019 йилда 6 ойлик ишлаб чиқариш амалиётига талабалар жўнатиш мўлжалланган

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” жамғармаси гранти учун танловларда фаол қаинашиб, ҳорижий давлатларнинг илғор университетларида магистратура, докторантурада ўқиш ва малака ошириш ва стажировка ўташ мўлжалланган.

Россия Федерациясининг Краснодар, Жанубий Урал, Санкт-Петербург, Бошқирдистон, Ставрополь, Қозон, Воронеж давлат аграр университетлари билан ҳамкорликни давом эттириб, 2019 йилда магистратурага ўқишга жўнатиш мўлжалланган

 

 

 

Филиалнинг халқаро ҳамкор ташкилотлари сафи тобора кенгайиб бормоқда.

xalqaro tashkilotlar (2).jpg

xalqaro tashkilotlar (1).jpg

photo_2019-03-14_14-23-28.jpg


 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech