Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Etakchilik:

иқтисод фанлари номзоди, доцент Исраилов Зиёиддин

«Агробизнес ва инвестицион фаолият» кафедраси ТошДАУ Андижон филиали “Ўсимликлар химояси ва агрокимё” факультети таркибига киради. Кафедра дастлаб 1964 йил 15 сентябрда «Сиёсий иқтисод ва қишлоқ хўжалик иқтисодиёти» номи билан ташкил этилган.Ўша даврда кафедрада 2 нафар фан номзоди ва 6 нафар ассистент фаолият кўрсатган. Кафедрага 1964 йилдан 1966 йилгача доцент Ў.Мирзаходжаев, 1966-1976 йилларда профессор О.З.Зокиров мудирлик қилган.1968 йил 13 июнда кафедранинг номи «Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» деб ўзгартирилган. Кафедра мудири лавозимида 1976-1982 йилларда доцент Г.Каримов, 1982-1992 йилларда доцент С.Шерматов, 1993-1996 йилларда эса доцент Р.Исроилов хизмат қилган. Кафедрага 1992-1993 ва 1996-1998 йилларда ҳам профессор О.З.Зокиров мудирлик қилган.Ушбу йилларда кафедрада доцентлар А.Абдуллаев, З.Рахимов, А.Абдуманнонов, О.Шерматов, ўқитувчилар Т.Маманазаров, М.Усмонов, Т.Ёқубов, Т.Иминов, Н.Махмудов ва бошқалар фаолият олиб борган.1971 йил 10 сентябрда «Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» кафедраси негизида 2 та кафедра, яъни «Қишлоқ хўжалигини бошқариш ва ҳисоблаш техникаси» ҳамда «Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» кафедралари ташкил этилган. «Қишлоқ хўжалигини бошқариш ва ҳисоблаш техникаси» кафедрасига 1971 йилдан 1985 йилга қадар доцент Қ.Усмонов, 1986-1995 йилларда доцент А.Абдуллаев мудирлик қилган.1995 йил 3 сентябрда «Қишлоқ хўжалигини бошкариш ва хисоблаш техникаси» кафедрасининг номи «Менежмент ва маркетинг» кафедраси сифатида ўзгарган. Бу кафедрада 1995-1997 йилларда доцент А.Абдуманнонов, 1998-2003 йилларда доцент А.А.Абдуллаевлар кафедра мудири сифатида ишлаган.Шундан сўнг 1998 йил 20 сентябрда «Агроиқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» кафедраси ташкил этилган. Бу кафедранинг номи 2001 йил 10 июлда “Агроиқтисодиёт” кафедрасига ўзгартирилган.2003 йил 20 июлда “Менежмент ва маркетинг” ҳамда “Агроиқтисодиёт” кафедралари бирлаштирилиб, “Иқтисодиёт” кафедраси ташкил этилган.2004 йил 2 октябрда кафедранинг номи «Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва бошқарув» номига ўзгартирилган. Кафедрага 2012 йил 10 январдан Б.Носиров, 2013 йил 3 майдан бошлаб 2018 йил 05 январгача доцент О.Шерматов кафедра мудири сифатида ишладилар. 2018 йил 5 январдан бошлаб шу кунгача доцент З.Исраилов кафедра мудири сифатида ишлаб келмоқда. Кафедра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 08 май кунги ПҚ-3704 қарорининг талабларига мувофиқ, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг таркибида “Агробизнес ва инвестицион фаолият” номи билан фаолият юритмоқда.«Агробизнес ва инвестицион фаолият» кафедраси мудири - иқтисод фанлари номзоди, доцент Исраилов Зиёиддин

КАФЕДРА ТАРКИБИ

Кафедра таркиби 36 нафар профессор-ўқитувчилардан иборат бўлиб, кафедрада 1 нафар фан доктори, 11 нафар фан номзоди, 7 нафар катта ўқитувчи, 15 нафар  ассистент хамда 1 нафар лаборатория мудири ва 1 нафар лаборант фаолият кўрсатади.

Т/р

Профессор-ўқитувчиларнинг ФИШ

Туғилган йили

Лавозими

Илмий даражаси

Илмий унвони

1

Исраилов Зиёйдин Абдурасулович

1969

каф.мудири, и.ф.н.

и.ф.н.

доцент

2

Абдувасиков Абдуазиз Абдулазизович

1978

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

3

Мадрахимов Улуғбек Абдухалилович

1979

и.ф.д., профессор

и.ф.д.

профессор

4

Шерматов Одилжон Аъзамжонович

1968

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

5

Махмудов Одилжон Холмирзаевич

1965

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

6

Абдурахмонов Валижон Ғофурович

1960

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

7

Зуфарова Гулмира Абдухалиловна

1964

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

8

Махсуталиев Абдусалом Хасанович

1974

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

9

Баратов Хокимжон Абдуфаттохович

1975

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

10

Носиров Боходиржон Зокиржонович

1975

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

11

Рустамова Дилсабо Джураевна

1974

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

12

Искандаров Санжарбек Турсунбекович

1985

и.ф.н., доцент

и.ф.н.

доцент

13

 

Усмонов Мухторжон Юсупович

1955

катта ўқитувчи

---

---

14

Ёқубов Тохиржон Ғаниевич

1963

катта ўқитувчи

---

---

15

Иминов Тўхтасин Нурмаматович

1968

катта ўқитувчи

---

---

16

Рахмонова Барнохон Сохибжоновна

1977

катта ўқитувчи

---

---

17

Исломова Дилобархон Тоиржоновна

1970

катта ўқитувчи

---

---

18

Қобулова Махпубахон Якубовна

1976

катта ўқитувчи

---

---

19

Тўйчиев Абдурахмон Ғофурович

1968

катта ўқитувчи

---

---

20

Эргашев Акмалжон Абдуқаххорович

1983

ассистент

---

---

21

Имомов Рустамбек Давронбекович

1986

ассистент

---

---

22

Абдумуминов Ахроржон Ахатжонович

1985

ассистент

---

---

23

Эргашев Илхомжон Икромович

1980

ассистент

---

---

24

Джалалова Дурдона Дилшодбековна

1989

ассистент

---

---

25

Мамадалиев Кодиржон Қобулжонович

1975

ассистент

---

---

26

Неъматов Неъматилло Эркинбоевич

1978

ассистент

---

---

27

Қурбонов Жасурбек Позилович

1989

ассистент

---

---

28

Холматов Санжарбек Хожимаматович

1975

ассистент

---

---

29

Курганов Хакимжон Рустамович

1987

ассистент

---

---

30

Рустамова Сайёра Хатамовна

1987

ассистент

---

---

31

Солиева Навруза Абдулло қизи

1991

ассистент

---

---

32

Мухаммаджонов Мустафо

1994

ассистент

---

---

33

Якубов Фаррух Камилжонович

1989

ассистент

---

---

34

Адилова Саида Қобиловна

1975

ассистент

---

---

35

Олимов Хаётбек Валижон ўғли

1991

лаборатория мудири

---

---

36

Расулова Иноят Мўйдиновна

1967

лаборант

---

---


agrobiznes1.jpg
agrobiznes2.jpg


КАФЕДРАНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ

agrobiznes3.jpg

agrobiznes4.jpg

agrobiznes5.jpg


Институтда Европа Иттифоқининг Темпус дастури доирасида “544180-TEMPUS-1-2013-1-DE-TEMPUS-JPCR” рақамли “Sustainable Agrarian Management Studies for Uzbekistan – SAMUz”, “543746-TEMPUS-1-2013-1-ES-TEMPUS-JPHES Innolabs in Central Asia for a sustainable catalyzation of innovation in the knowledge triangle-INOCAST” ва “Central Asian Network of Economics and Management – CANEM 2” лойиҳалари 2013-2016 йилларда муваффақиятли амалга оширилди.SAMUz лойиҳасининг асосий мақсади фермер хўжалигини бошқариш соҳасида илғор ва уйғунлашган 3 босқичли таълим олиш тизимини жорий қилиш ва Европанинг энг илғор университетлари билан ҳамкорликни ривожлантиришдир.SAMUz лойиҳаси доирасидаги илк расмий учрашув 2014 йил 8-13 март кунлари Германиянинг Гиссен университетида (Justus-Liebig University Giessen) бўлиб ўтди. Семинарда Германиянинг Вайнштефен-Триздорф университети, Германиянинг Халле-Виттенберг университети, Испаниянинг Сантяго де- Комспостела университети, Грециянинг Тессалоники университети, Англиянинг Риттл коллежи каби етакчи таълим муассалари билан бирга Андижон қишлоқ хўжалик институти, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Термиз давлат университети вакиллари қатнашдилар. Унда Андижон қишлоқ хўжалик институтидан ректор З.Жумабоев ва координатор Б.Носиров қатнашдилар. Мазкур учрашувда лойиҳа мақсадларига эришишнинг стратегик вазифалари белгилаб олинган. Шунингдек, Ўзбекистон таълим тизимининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан холда, илғор хориж тажрибалари, жумладан, Болония тамойилларини жорий қилиш имкониятлари ўрганилиб, лойиҳанинг уч йиллик иш режаси, вазифалари ва уларни амалга оширишнинг маъмурий ва методологик масалалари мухокама қилинган эди.2014 йил 21-25 июль кунлари Европалик хамкорлар билан Тошкент давлат аграр университетида навбатдаги семинар ўтказилди.  Семинарда Европа стандартлари асосидаги янги “Қишлоқ хўжалигида менежмент” бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартлари ва ўқув режанинг тақдимотларини ўтказилди. Бу тадбирда кафедрадан 4 нафар қатнашчи: лойиҳа координатори и.ф.н. Б.Носиров, и.ф.н. О.Шерматов, и.ф.н. А.Абдуллаев, и.ф.н. О.Махмудов қатнашдилар. Семинарда янги ўқув режасидаги фанлар бўйича таянч тушунчалар, уларни ўқитиш услублари бўйича қизғин машғулотлар бўлиб ўтди. Семинардан сўнг шу янги иқтисодий фанлар бўйича замонавий ўқув услубий материалларни Европа университетлариинг маълумотлари асосида тайёрланди.Лойиҳа доирасида институтда, кафедра биносида бакалавриат учун 1 та амалий машғулот хонаси ва  магистратура-докторантура учун 1 та  машғулот хонаси 2014 йил август ойида замонавий техникалар билан жихозланди ҳамда ўқув жараёнида фаол фойдаланиш бошланди.Темпус  SAMUz  лойиҳаси доирасида навбатдаги йиғилишни Тошкент ирригация ва мелиорация институтида 2015 йил 16-21 феврал кунлари профессор-ўқитувчиларнинг тренинги шаклида ўтказилди. Тренинг Германиянинг Халле-Виттенберг университети  профессори Михаэль Грингс томонидан олиб борилди. Тренинг янги ўқув режасидаги иқтисодий фанлар бўйича ўтказилди. Унда Андижон қишлоқ хўжалик институтидан кафедрамиз аъзоларидан 4 нафар ўқитувчилар - Носиров Баходиржон, Шерматов Одилжон, Қобулова Махбуба, Ахмадалиева Дилфуза қатнашди. Семинар якунида ёзма имтихон ўтказилди.

2015 йил 16-20 март кунлари Буюк Британиянинг Риттл коллежида SAMUz лойиҳаси доирасида координацион учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашувда координатор Б.Носиров қатнашиб, 2014 йил давомидаги хамкор олий таълим муассасаларида лойиха доирасида йил давомида бажарилган ишлар бўйича хисобот берилди. Лойиҳанинг кейинги босқичларидаги ишлар режалаштирилди.Лойиҳа доирасида Германиянинг Гиссен университети ва Халле-Виттенберг университетида 2015 йил 26 июндан 6 июлгача ўтказилган тренингда институтимизнинг «Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва бошқарув» кафедраси мудири, и.ф.н. Шерматов Одилжон ва ассистент Қобулова Махбуба қатнашдилар.“Қишлоқ хўжалигида менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси З.Исраилов 2017 йил 15-17 май кунлари Қозоғистон Миллий аграр университетида ўтказилган  “Марказий Осиё минтақаси олий таълим муассасаларининг Эрасмус+ дастури лойихаларидаги иштироки”га бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиб қайтди.Институт билан Германиянинг Вайнштефан-Триездорф университети ўртасида тузилган Erasmus +  KA107 Credit Mobility дастури бўйича институтнинг 4 нафар ўқитувчилари – Х.Баратов, С.Махмудов, И.Эргашов, А.Тўйчиев Германиянинг Вайнштефан-Триездорф университетида 2017 йил 16-23 июль кунлари ташкил этилган семинарда иштирок этиб қайтдилар.

Институт ректорининг 2017 йил 10 ноябрдаги буйруғига асосан Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” кафедраси доценти Баходиржон Носиров тайинланди.

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” кафедраси доценти Баходиржон Носиров Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги Болгариянинг Д.А.Ценов номидаги иқтисодиёт академияси билан тузилган CREDIT MOBILITY шартномасига асосан академия талабалари учун 12 соатли маъруза ва семинар машғулотлари ўтиб қайтди.

Европа Иттифоқининг Erasmus+ Capacity building дастури доирасида янги 585603-EPP-1-2017-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP рақамли TOPAS (From Theoretical-Oriented to Practical education in Agrarian Studies – Қишлоқ хўжалиги бўйича назарияга асосланган таълимдан амалиётга асосланган таълимга ўтиш) лойиҳасини 2017-2020 йилларда бажарилмоқда. 977963 евро қийматидаги умумий бюджетдан Андижон филиали учун 117249 евро ажратилган.

Лойиҳа 15.10.2017-14.10.2020 йил даврда бажарилади  ва умумий бюджети 977963 еврони ташкил этади. Мазкур TOPAS лойиҳаси доирасидаги ҳамкор олий ўқув юртларининг дастлабки координацион семинари Самарканд қишлоқ хўжалик институтида 2018 йил 19-20 феврал кунлари ташкил этилди. Семинарда TOPAS лойиҳасининг қуйидаги барча ҳамкорларидан вакиллар қатнашдилар:

1.      Вайнштефен-Триздорф амалий фанлар университети (Германия)

2.      Риттл Университети (Буюк Британия)

3.      Вроцлав атроф муҳит ва табиий фанлар Университети (Полша)

4.      “Ион Ионессу де ла Брад” Иаси қишлоқ хўжалиги фанлари ва ветеринария Университети (Руминия)

5.      Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (Ўзбекистон)

6.      Андижон қишлоқ хўжалик институти (Ўзбекистон)

7.      Украина атроф муҳит ва табиий фанлар миллий Университети (Украина)

8.      Суми миллий аграр университети (Украина)

9.      Арманистон миллий аграр университети (Арманистон)

10.    Ереван миллий университети (Арманистон)

 

TOPAS лойиҳасида 2018 йил 12-14 ноябрь куни Буюк Британиянинг Риттл университетида ташкил этилган бошқарув қўмитаси йиғилиши ва тренингда Абдуазиз Абдувасиков, Мухаммаджон Шодмонов, Дилсабохон Рустамова қатнашдилар.

Европа Иттифоқи Комиссиясининг Эрасмус+ дастури KA107 Staff mobility дастурида Германиянинг Вайнштефн-Триздорф университетида 2018 йил 1-30 июнь кунлари бўлиб ўтган семинарда институтимиздан Якубов Фаррух қатнашди. Семинарда Қишлоқ хўжалигида менежмент соҳасида амалиётга йўналтирилган таълим, фермер хўжаликларининг иқтисодий кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар доирасида ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари мухокама этилди.

Андижон қишлоқ хўжалик институти Германияда фермер хўжаликларида амалиёт ўташларини ташкил этишга ихтисослашган  PRAXX дастури билан 2017 йил 1 декабрда тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан 2018 йил 13-15 февраль кунлари ички саралаш имтиҳонлари ўтказилиб, 87 нафар номзоддан 41 нафари сараланди. Амалиёт учун фақат немис ва инглиз тилида яхши гаплаша оладиган талабалар саралаш имтиҳонлари орқали танлаб олинади.  PRAXX ходимлари томонидан имтиҳон ва суҳбат (online Skype) орқали 2018 йил 28 март куни халқаро алоқалар бўлими иштирокида ўтказилди ва 7 нафар талабамиз 2018 йил 1 июлдан 2018 йил 10 ноябргача муддатда Германияда амалиёт ўтаб қайтдилар.

Талабалар фамилияси, исми-шарифи

Таълим йўналиши

1.      

Икромов Давронбек Лутфилло ўғли

Қишлоқ хўжалигида менежмент

2.      

Худайбердиев Элмурод Эгамберди ўғли

Иқтисодиёт

Институт ректори Абдуазиз Абдувасиков ва “Ўсимликшунослик” кафедраси катта ўқитувчиси Илёсбек Усмонов 2018 йил 13-19 апрель кунлари Хукумат топшириғи асосида Россия Федерациясининг аграр университетларига хизмат сафарига бордилар. Ставрополь, Қозон, Кубань аграр университетлари илғор тажрибаларини ўрганиб, улар билан яқин хамкорлик ўрнатиш бўйича шартномалар ва унинг асосида йўл харитаси имзоланди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси гранти асосида 1 ойлик ҳорижий малака ошириш курсларини Тўйчиев Абдурахмон Германиянинг Дортмунд техника университетида 2018 йил 1–30 июль кунлари ўтаб қайтдилар. Илхомжон Эргашов Болгариянинг  Д.А.Ценов номли Свиштов Иқтисодиёт Академиясида 2018 йил 5 сентябрь–4 октябрь кунлари малака оширди. “Агробизнес ва инвестицион фаолият” кафедраси доценти Носиров Баходиржон Латвия табиий фанлар ва технологиялар университетида 2018 йил 5 октябрь – 3 ноябрь кунлари малака ошириб қайтди. Эндиликда улар илғор хорижий тажрибаларни филиалимизда ўз фаолиятида қўллайдилар.

agrobiznes6.jpg

agrobiznes7.jpg

“Агробизнес ва инвестицион фаолият” кафедрасида 45 та фанлар ўқитиб келинмокда. Ўқув машғулотлари хозирги янги педагогик ва ахборот  технологиялари асосида ўқитилмоқда.

Кафедрада 2 та янги педагогик  ва ахборот технологиялари  бўйича маъруза ўтиш учун мўлжалланган ва жихозланган  маърузалар хонаси, 14 та  амалий машғулотлар  ўтиш учун  мўлжалланган ва жихозланган  хоналари мавжуд. Булардан ташқари «Компьютер хонаси» ва “Маънавият ва маърифат” хоналаридан фойдаланилмоқда.

Кафедранинг маънавий - маърифий ва тарбиявий ишлари институтимиз ва факультет деканати томонидан тасдиқланган режа асосида олиб борилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари “Ўсимликлар химояси ва агрокимё” факультети “Агробизнес ва инвестицион фаолият”, “Иқтисодиёт” ва “Қишлоқ хўжалигида менежмент” таълим йўналишларига гурух мураббийлари сифатида фаолият кўрсатмоқдалар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган 

илмий-тадқиқот ишлари мавзулари

ФИШ

Илмий мавзуси

Абдувасиқов А.

Агросаноат мажмуаси корхоналарида инвестициялаш муаммолари ва уларни хал қилиш йўллари.

Исраилов З.

Ўзбекистонда ташқи савдони эркинлаштириш асосида ахоли турмуш фаровонлигини яхшилаш масалалари

Носиров Б.

Ўзбекистонда озиқ-овкат бозорини математик моделлаштириш ва уни бахолаш

Иминов Т.

Сув хўжалигида ирригация ва мелиорация хизматлари самарадорлигини ошириш йўллари

Ёқубов Т.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий менежменти ва унинг методологияси

Имомов Р.

Ўзбекистонда лимончиликни ривожлантириш ва тармоқ самарадорлигини ошириш имкониятлари

Тўйчиев А.

Кичик бизнесга инновациялар трансфертини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш

Рахмонова Б.

Миллий ва минтақавий даражада ёнғоқ етиштиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш

Қобулова М.

Қишлоқ хўжалиги тармоқлари интеграциясини ривожлантиришда инсон капиталининг ўрни


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech