Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25 Июл 17:42

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда халкаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказиш режаси”га мувофиқ Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида 2019 йилнинг 23-24 сентябрь кунлари профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистр ва иқтидорли талабалар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида бўлиб ўтади.

Муаллифлар томонидан тақдим этилган илмий мақолалар қуйидаги

шўъбаларга қабул қилинмоқда:

1-шўъба. Экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш ҳамда тупроқ унумдорлигини

оширишда ва ўғитлашда ресурс тежовчи инновацион технологияларни қўллаш.

2-шўъба. Ўсимликлар селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш ҳамда ҳосилдорлиги юқори

бўлган янги навлар яратиш.

3-шўъба. Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳамда уларга қарши

самарали дори воситаларини ишлаб чиқиш.

4-шўъба. Мева-савзавотчиликни ривожлантириш ва уларни қайта ишлашда янги инновацион

технологиялардан самарали фойдаланиш асослари.

5-шўъба. Ўрмончиликни ривожлантириш ва ўрмон хўжаликларини барпо этиш ҳамда доривор

ўсимликлар интрадукциясини ташкил этиш.

6-шўъба. Ерларни суғоришнинг янги технологиялари, насос станцияларидан самарали

фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги экология муаммолар ҳамда ер, сув

ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари.

7-шўъба. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ҳамда қишлоқ хўжалик техникаларини ишлатиш,

тиклаш ва таъмирлашда янги инновацион технологияларни қўллаш ва фойдаланиш

муддатини ошириш масалалари.

8-шўъба. Чорва молларини озиқлантириш, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш

ва ипакчиликни ривожлантириш масалалари.

9-шўъба. Аграр соҳа тармоқларини фан, таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси ҳамда

уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек аниқ ва табиий фанлар эришган

ютуқларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини

ижтимоий-фалсафий жиҳатлари.

Конференцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар ва докторантлар, мустақил изланувчилар, илмий ходимлар, магистрлар ва иқтидорли талабалар ҳамда соҳа мутахассислари, шунингдек меҳмонлардан  АҚШ нинг USAID фонди бўйича “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжири” лойиҳаси вакиллари, FAO (бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) Жанубий Кореянинг KOPIA марказини соҳа  мутахассислари, Германиянинг GIZ халқаро ҳамкорлик жамияти лойиҳаси вакиллари, Европа Иттифоқининг Эрасмус+“MAGNET” лойиҳаси вакиллари, Аквила университети координаторлигида  “PAWER” лойиҳаси вакиллари, Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасида бажарилаётган BUZNET лойиҳаси вакиллари, Европа Иттифоқининг Erasmus+Capacity building дастури доирасида  бажарилаётган TOPAS лойиҳаси вакиллари ва Европа Иттифоқининг “Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси вакиллари таклиф қилинади.   

Конференция материалларини расмийлаштириш талаблари:

1. Мақолалар ўзбек, рус, немис ва инглиз тилларида қабул қилинади.

2. Мақолада қуйидагилар ёритилган бўлиши лозим: кириш қисми, мақсади, топшириқлар, материаллар, услублар ва илмий ишнинг натижаси, хулосалар ва библиографик рўйҳат.

3. Қуйидаги маълумотлар тақдим этилади: мақола ва муаллиф (лар) ҳақида маълумот -ўзбек, рус, немис ва инглиз тилларида; фамилияси, исми, шарифи (тўлиқ), илмий даражаси, илмий унвони, лавозими, ташкилот номи, иш манзили, телефон, e-mail.

4. Мақолани расмийлаштириш тартиби:

• биринчи саҳифанинг чап бурчагини юқори қисмида қуйидагилар кўрсатилади: универсал ўнлик классификация индекси (УЎК);

• мақола номи катта ҳарфлар билан ўзбек, рус, немис, инглиз тилларида;

• муаллиф (лар) нинг фамилияси, исми, шарифи ўзбек, рус, немис, инглиз тилларида;

• ташкилот номи, шаҳар, мамлалакат; ўзбек, рус, немис, инглиз тилларида;

• аннотация ўзбек, рус, немис, инглиз тилларида;

• калит сўзлар ўзбек, рус, немис, инглиз тилларида;

• мақола матни;

• библиографик рўйҳат мақола охирида ўзбек ва рус тилларида ГОСТ 7.1-2003 га мувофиқ; матндаги кўчирма охирида иқтибос олинган адабиётнинг рўйҳатдаги тартиб рақами ва саҳифа рақами квадрат кавс ичида берилади, масалан [4.10].

• мақола ҳажми камида 4 бет A4 фарматда, Times New Roman шрифти, ҳажми - 14 кегль, қатор оралиги - 1,0; сатр боши - 0,9 см;

• A4 фармат қоғозининг ҳар томонидан 20 мм дан қолдирилган ҳолда ёзилган мақолалар жўнатилиши шарт;

• чизмалар, схемалар ва графиклар матнга киритилган электрон шаклда, стандарт график форматларда, расмлар номи билан ва алоҳида файлларда кенгайтирилган ҳолда *.jpeg, *.tif;

• жадваллар Word мухарририда, формулалар стандарт Microsoft Equation формулалар мухарририда таҳрирланган ҳолда тақдим этилади.

5. Файл номига биринчи муаллифнинг фамилияси ёзилади. Хатнинг мавзусида “Аграр соҳани истиқболли ривожлантиришда ресурс тежовчи инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш”конференция номи кўрсатилади.

6. Редакцияга тақдим этилган илмий мақолаларда келтирилган маълумотлар манбаларининг тўғрилигига юридик томондан муаллифлар масъул ҳисобланади.

7. Бир муаллифдан 2 тадан ортиқ илмий мақола қабул қилинмайди (шу жумладан ҳаммуаллифликда), бир мақолада 3 нафаргача муаллифлар бўлиши мумкин.

8. Конференция ташкилий қўмитасига тақдим этилган мақолалар техник экспертизадан ўтказилади ва таҳлил қилинади.

9. Ташкилий қўмита конференция материалларини расмийлаштириш талабларига мос келмаган мақолаларни чоп этишни рад этиш ҳуқуқига эга.

10. Юқорида талаб этилган маълумотлар мақолани қайси тилда ёзилишига қараб тўлдирилади. Масалан, мақола ўзбек тилида ёзилган бўлса, ўзбек ва инглиз тилларида, рус тилида ёзилган бўлса, рус ва инглиз тилларида, немис тилида ёзилган бўласа, немис ва инглиз тилларида.

11. Конференцияда иштирок этиш учун илмий мақолалар 2019 йилнинг 15 август кунига қадар қабул қилинади ва ариза билан (илова қилинган шаклда) мурожаат қилинади.

12. Конференция мақолалар тўпламида чоп этиш учун илмий мақолаларнинг электрон вариантлари ва муаллифлик бадал пули тўлови квитанциясининг нусҳаси масъул шахснинг электрон почта манзилига (учта алоҳида MS Word файлида) юборилади. Илмий мақолаларнинг ҳар бир бети учун бадал пули 15 минг сўм, шу жумладан якунланмаган бет учун ҳам (конференция илмий мақолалар тўпламисиз).

13. Муаллифлар мақола учун бадал пулини мақоласи тўпламда чоп этиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида ҳабар топганларидан кейин Қодиров Рўзимухаммаднинг (тел.: +998-90-259-75-20) пластик картасига Clik тўлов воситалари орқали ўтказиб берадилар ёки Ташкент давлат аграр университети Андижон филиалининг қуйидаги ҳисоб рақамига (ИНН: 200258091; МФО: 00063; Р/сч: 400110860032037950100079003; ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МКБ БЎЛИМИ) пул ўтказиш йўли билан ўтказадилар. Тўлов квитанциясига “Халқаро конференция учун” сўзларини ёзиш зарур.

Манзил: 170600. Андижон вилояти, Андижон тумани, Куйган-ёр шаҳарчаси, Олийгох кўча, 1. Ташкент давлат аграр университети Андижон филиалининг бош биноси, 2-қават, 229-хона. Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими (Л.Тиркашев).

Тел: (8-374) 373-13-58; Факс: (8374)373-13-63

Маннопов А. (тел.: +998-93-789-70-02), Е-mail: adler198835@gmail.com;

Жураева Г. (тел.: +998-91-491-35-50), Е-mail: andsxi@mail.ru.

МАҚОЛАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

УЧУН НАМУНА

УЎК

МАҚОЛА НОМИ ЎЗБЕК ТИЛИДА

МАҚОЛА НОМИ РУС ТИЛИДА

МАҚОЛА НОМИ ИНГЛИЗ ТИЛИДА

И.Э. Рўзиев

И.Э. Рузиев

I.E. Ruziev

Ташкент давлат аграр университети Андижон филиали, Андижон, Ўзбекистон

Андижанский филиал Ташкентского Государственного аграрного университета, Андижан, Узбекистан

Andijan Branch of Tashkent state Agrarion university, Andijan, Uzbekistan

Аннотация: Мақолада келтирилган …

Аннотация: Данные приведенные в статье ...

Abstract: The article presents …

Калит сўзлар: кузги жавдар, уруғ ҳажми, …

Ключевые слова: озимая рожь, размер семян, ...

Keywords: winter rye, seed size, ...

Мақола матни

Библиографик рўйҳат

1. Рахимов, А.Д. Разработка математической модели процесса взаимодействия культиватора с почвой [Текст]/А.Д.Рахимов, С.М.Мухаметшин//Известия Международной академии аграрного образования. - 2013. - № 17. - С. 84-89.


Муаллифлар ҳақида маълумот

1. Рўзиев Икромжон Эргашевич. Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси доценти, қ.х.ф.д. (PhD), Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали, телефон, ruziyev67@bk.ru

Сведение об авторов

2. Рузиев Икрамжан Эргашевич. Доцент кафедры Агрохимии и почвоведение, к.с.х.н., (PhD), Андижанского филиала Ташкентского Государственного аграрного университета, телефон, ruziyev67@bk.ru

Author’s personal details

3. Ruziev Ikromjon Ergashevich, PhD, assistant professor of crop and farming Andijan Branch of Tashkent state Agrarion university, telephone, ruziyev67@bk.ru


Xalqaro (1).jpg

Xalqaro (2).jpg

Xalqaro (3).jpg

Xalqaro (4).jpg

Xalqaro (5).jpg

Xalqaro (6).jpg



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech